Ўзбекистон | 21:32 / 21.10.2022
16387
2 дақиқада ўқилади

25 октябрь куни Қуёш тутилади. Уни Ўзбекистонда ҳам кузатиш мумкин бўлади

25 октябрь куни ноёб астрономик ҳодиса – Қуёшнинг қисман тутилиши юз беради. Уни Европа, Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва Ғарбий Сибирдан кузатиш мумкин бўлади. Кузатув ҳудудига қараб Ой Қуёшнинг 60-80 фоиз юзасини тўсади. 

Қуёш тутилиши Исландияда бошланиб, Арабистон денгизи ҳудудида тугайди. Қисман тутилишнинг энг катта фазаси (0,863) Россиянинг Ханти-Мансийск автоном округида кузатилади. Унга яқин бўлган энг катта шаҳар — Нижневартовск.  

Қуёш тутилиши картаси (Wikipedia) 

Қисман тутилиш 89 та мамлакатда кузатилади, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам. 

Тошкент шаҳрида Қуёш тутилиши соат 15:23 да бошланиб, максимал фаза 16:34 да кузатилади. Максимал фаза ўлчами 0,75 га тенг бўлади.   

Мутахассисларга Қуёшнинг қисман тутилишини кузатиш қизиқ эмас. Уларни Қуёшнинг тўлиқ тутилиши кўпроқ қизиқтиради. Чунки унда Қуёш тожини кузатиш имконияти пайдо бўлади. 

Қуёш тутилишини кузатиш учун махсус ҳимоя воситаларидан — қора кўзойнак, қорайтирилган шиша ва шунга ўхшаш нарсалардан фойдаланиш лозим. Қуёшга ҳимоя воситаларисиз қараш кўз саломатлиги учун хавфли ҳисобланади. 

Фото ёки видеотасвирга олиш учун махсус филтрлардан фойдаланиш даркор. 

Қуёш тутилишини томоша қилиш учун телескоп ёки дурбин каби оптик асбоблардан фойдаланиш маслаҳат берилмайди, чунки бунда кўзга жиддий зарар етиши мумкин. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти