18:00 / 21.10.2022
6602

Beeline Uzbekistan спорт суббрендини жорий қилмоқда

Фото: Beeline Uzbekistan

Beeline Uzbekistan ” (Veon Group таркибига кирувчи) ўз мижозларининг спортга бўлган иштиёқини қўллаб-қувватлайди ва суббренд жорий этилгани ҳақида эълон қилади. Компания кўмагида Ҳумо Аренада ҳоккей мусобақалари бўлиб ўтмоқда, октябрь ойи бошида BeelineTV видеохизматига спорт контенти қўшилди. Айни пайтда МEGA SPORT акцияси давом этмоқда, унда иштирокчилар Европа футбол ўйинлари ва «Формула-1» пойгаларига чипталар, шунингдек, велосипедлар, скутерлар ва бошқа спорт совринларини ютиб олишлари мумкин.

Ушбу стратегиянинг давоми янги Beeline Sport тарифининг ишга туширилиши бўлди, у спорт каналларига обуна бўлиш, шунингдек, фаол ҳаёт тарзини танлаганлар учун бонусларни ўз ичига олади. Алоқа хизматлари ва онлайн-ТВдан ташқари, мижозлар фитнес марказларига ташриф буюришлари ва спорт товарларини харид қилишлари, шу билан бирга 20% гача чегирма олиш имкониятига эга бўлишлари мумкин.

Янгиликнинг яна бир муҳим жойи – тарифга киритилган «Setanta Sports» обунаси ва спорт ҳамкорлари учун «Beeline Club» имтиёзларидир. Обуна иккита спорт телеканалини ўз ичига олади, уларни Beeline TV'да трафик сарфисиз ва обунасиз кўриш мумкин. Beeline Sport тарифини фаоллаштирган абонентлар Beeline Club ҳамкорларининг товар ва хизматларини харид қилишда имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин. «Nika Sport », «Proform», «Мagic Galaxy», «Land fitness», «Sportway» спорт кийимлари дўкони, «BePerfekt», «Ratsion.uz» соғлом озиқ-овқат онлайн дўконлари, аёллар фитнес клублари тармоғи шулар жумласидандир. Ҳамкорга қараб чегирма 5% дан 20% гачани ташкил қилади. Ҳамкорлар тармоғи доимий равишда кенгайиб бормоқда.

Beeline Sport тарифининг нархи ойига 50 000 сўм. Тўпламга Beeline TV ва одатий алоқа хизматлари ҳам киради: чексиз қўнғироқлар, 1000 СМС ва 10 ГБ интернет-трафик. Янги тарифга ўтиш учун USSD коди - 2777#

«Спортни қўллаб-қувватлаш ва унга қизиқиш Beeline учун жуда табиий: бизнинг мижозларимизнинг ҳаёт тарзи қандай бўлса, бизники ҳам шундай. Ишончим комилки, Beeline Sport тарифи мамлакат аҳолиcи учун спортнинг янги қирраларини очади ва ҳамкорларнинг чегирмалари шахсий рекордларни ўрнатишга кўмак беради. Биз фаол соғлом ҳаётни севувчилар учун янги ташаббусларни бошлаб, ушбу йўналишдаги ишларни давом эттиришни режалаштирганмиз», — деди Beeline Uzbekistan'нинг тижорат директори Максим Ефремов. 

***

"Unitel" МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги таркибига киради.

VEON 7 мамлакатда 200 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматлари провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Аmsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan'да 1.6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1.4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline SB'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1.9 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz 

Facebook: fb.cоm/beeline.uz 

Instagram: @beeline_uzbekistan

Теlegram: t.mе/beelineuzbekistan

Тwitter: twitter.cоm/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.cоm/cоmpany/beeline-uzbekistan/

Реклама

Top