Жаҳон | 15:22 / 21.10.2022
27092
6 дақиқада ўқилади

Шам ёруғидаги украинлар, полигонга келган Путин. Уруш суратлари

«Укрэнерго» компанияси россияликларнинг 10 октябр кунги ҳужумлари натижасида шикастланган электр станцияларни таъмирлаш учун бутун мамлакат бўйлаб режали ўчиришлар бўлиши ҳақида эълон қилди. Володимир Зеленский ундаги маълумотларга кўра, Киев Қрим кўпригидаги терактни «буюртма қилмагани»ни айтди. Харкив области раҳбари Олег Синегубов Украина қуролли кучлари региондаги аҳоли яшаш манзилларини озод этишда давом этаётганини айтди, ҳозирда областнинг 1,8 фоиз ҳудуди россияликлар назоратида қолмоқда. Бундан ташқари, РФ мудофаа вазирлигига кўра, Украина қуролли кучлари Херсон, Луҳанск ва Донецк областларида ҳужумларни давом эттирмоқда. Владимир Путин ва Сергей Шойгу Рязан областидаги сафарбар қилинганлар тайёрланувчи ўқув марказига келди. Лиз Трасс Буюк Британия бош вазирлигидан истеъфога чиқди — у Ғарбдаги уруш бошидан буён Украинани фаол қўллаб-қувватлаб келаётган сиёсатчилардан эди.

Қуйида 20 октябр, урушнинг 239-кунида Украина ва Россияда олинган асосий суратлар.

Запорижжя областида гуманитар ёрдам тарқатилиши 

Михайло-Лукашево қишлоғи аҳолиси гуманитар ёрдам тарқатиш пунктида кўнгиллиларга ўз ҳужжатларини кўрсатишмоқда. Қишлоқ Запорижжядан 40 километр шарқда жойлашган, шаҳар каби уни ҳам Украина қуролли кучлари ўз назоратида сақлаб қолган.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Михайло-Лукашево қишлоғида гуманитар ёрдам солинган қутиларни олаётган аҳоли вакиллари
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Михайло-Лукашево қишлоғида яшовчилар велосипедда гуманитар ёрдам олиб қайтмоқда
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

Озод этилган, лекин ҳамон атрофида жанглар кетаётган Лимандаги ҳаёт 

Уйсиз қолган оила — уларнинг квартираси Украина қуролли кучлари ва босқинчилар ўртасидаги жанглар вақтида вайрон бўлган. Украина қўшини Луҳанск областидаги Лиман шаҳрини 1 октябр куни озод этганди. Шаҳар май ойи охиридан буён РФ армияси назоратида эди.
Carl Court / Getty Images
Фонар билан ўз уйи ертўласида кетаётган киши. Лиман аҳолиси ҳамон тўхтамаётган ҳарбий ҳаракатлар туфайли ертўлалар ва бомбапаналарда жон сақлашга мажбур бўлмоқда. Луҳанск области ҳарбий маъмурияти раҳбари Сергей Гайдайнинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари Лиманга янги ҳужум бошлашга уринмоқда. Гайдай Россия шаҳар атрофида сафарбар қилинган аскарлар ва «Вагнер» жангчиларини олиб келаётганини айтди. Фото: Carl Court / Getty Images
Шаҳар учун доимий жанглар вақтида онаси билан уй ертўласида яшаб келаётган қизча
Carl Court / Getty Images
Лимандаги уйлардан бирининг ертўласида таом тайёрлаётган аёл
Carl Court / Getty Images

Сафарбар қилинганлар учун лагерга келган Путин 

Владимир Путин мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳамда Ҳаво-десант қўшинлари қўмондони ўринбосари Анатолий Концев билан биргаликда Рязан областида Ғарбий ҳарбий округдаги сафарбар қилинганлар тайёрланувчи марказга борди. Россияда «қисман сафарбарлик» 21 сентябр куни эълон қилинганди. РФ мудофаа вазирлиги 300 минг киши сафарбар этилишини маълум қилган. 19 октябр куни РФ президенти Украинанинг босиб олинган ҳудудларида ҳарбий ҳолат эълон қилишни назарда тутувчи фармонини имзолади, Россиянинг қолган қисмида ҳам — «қисман» ҳарбий ҳолат амал қилади. Фото: РФ мудофаа вазирлиги / Reuters / Scanpix / LETA

Украина бўйлаб режали ток ўчиришлар 

20 октябр тонгида бир неча соат электр энергияси ўчирилган Киевнинг кўриниши. Россияликларнинг энергетика инфратузилмаларига зарбалар оқибатида ҳукумат 20 октябр куни бутун мамлакат бўйлаб бир неча соатга электрни ўчиришга қарор қилди. Шу куни шаҳарларда кўчаларни ёритиш чекланди. Энергетика инфратузилмасининг шикастланган объектларини таъмирлаш давом этмоқда
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Киев областининг Бородянка шаҳарчасида яшовчи аёл электр энергиясининг режали ўчирилиши вақтида. Энергетика вазири маслаҳатчиси Олександр Харченконинг сўзларига кўра, россияликлар ҳужуми натижасида Украина энергия инфратузилмасининг 40 фоизи шикастланган. Фото: Paula Bronstein / Getty Images
Киевдаги квартирада чироқ нурида пластилиндан ўйинчоқ ясаётган қизча
Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA
Киевлик оила шамлар ёруғида кечки овқатга тайёрланмоқда
Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA
Миколайивнинг электр энергиясидан режали ўчиришлар вақтидаги кўриниши
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Бородянкада ўз уйи деразасида шам тутиб турган кекса ёшли аёл
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA

Харкивдаги электр станциясида таъмирлаш ишлари

Харкив электр станцияси Россия армиясининг 10 октябр кунги зарбаларидан шикастланган. Украина ҳукуматига кўра, мамлакатдаги электр станцияларнинг 30 фоиздан ортиғи ўққа тутилган. Ҳозирда бу объектларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, фуқаролардан электр тежаш сўралмоқда, шунингдек мамлакат бўйлаб энерготизимлар ишлаши барқарорлиги учун режалаштирилган ўчиришлар амалга оширилмоқда. 

Maria Senovilla / EPA / Scanpix / LETA
Maria Senovilla / EPA / Scanpix / LETA
Maria Senovilla / EPA / Scanpix / LETA
Maria Senovilla / EPA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид