Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА Тошкент вилоятида замонавий логистика маркази қурмоқчи
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида DP World компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда компаниянинг мамлакатдаги инфратузилмавий ривожланиш, логистика ва электрон тижорат соҳасидаги бир қатор инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиш истиқболлари кўриб чиқилди.
DP World вакиллари Ўзбекистон инвестициявий муҳити, хорижий инвесторлар учун жорий қилинган имтиёз ва преференциялар ҳамда уларнинг фаолияти кафолати меъёрий - ҳуқуқий базаси билан батафсил танишди. Транспорт-логистика хизматларини кўрсатиш, транспорт-логистика марказларини яратиш ва логистика жараёнларини оптималлаштириш бўйича хизмат кўрсатиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш каби йўналишлар Ўзбекистонда компания самарали фаолияти учун энг жозибали ва устувор йўналишлар сифатида кўриб чиқилди.
Музокаралар якунида компания вакиллари Тошкент вилоятида замонавий логистика марказини қуришга қизиқиш билдиришди, вазирлик раҳбарияти қўшма лойиҳаларни амалга оширишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини тасдиқлади.
Мавзуга оид
11:20 / 22.06.2026
Бўстонлиқда каналга тушиб кетган икки боладан бирининг жасади топилди
21:23 / 20.06.2026
Қибрайда автомобилда қизларга уятсиз ҳаракат қилган йигитлар 5 суткага қамалди
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
16:47 / 19.06.2026