Ўзбекистон | 10:22 / 24.10.2022
2611
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги мавжуд авиақатновлар сони оширилади

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳадов ушбу давлат Туроператорлар уюшмаси (Indian Association of Tour Operators - IATO) президенти Ражив Мехра ва Ҳиндистон MICE-туризм агентлари тармоғи раиси Гажеш Гирдар билан учрашувлар ўтказди.

Фото: Dunyo

Музокараларда икки мамлакат ўртасидаги туризм соҳасидаги мавжуд салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди. Бу борада қўшма чора-тадбирлар режаси бўйича фикр алмашилди.

Ҳиндистон Туроператорлар уюшмаси президенти Ражив Мехра икки давлат минтақалари ўртасидаги тўғридан тўғри ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиши ўзаро сайёҳлар оқими ўсишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Бу борада мавжуд авиақатновлар сонини ошириш борасидаги имкониятларни ўрганиб чиқишга келишилди.

Ҳиндистон Туроператорлар уюшмасига 1982 йилда асос солинган. Ҳозирги вақтда унинг таркибида туризм соҳаси барча сегментларини қамраб олувчи 1600 дан ортиқ аъзо компаниялар фаолият олиб бормоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид