“Ғафур Ғулом боғининг номи ўзгармайди” — Чилонзор тумани ҳокимлиги
“Албатта, бу борада жамоатчилик фикри ҳам эътиборга олинади. Боғ олдин аталган номи Ғафур Ғулом номидаги боғ бўлиб қолади”, деди Чилонзор ҳокимининг давлат тили масалаларига масъул маслаҳатчиси Ботир Расулов.

Чилонзор тумани ҳокимлиги тақдим этган видеодан кадр
Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи номи ўзгармайди. Бу ҳақда Чилонзор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси Ботир Расуловнинг айтишича, боғнинг номланишига расман ўзгартириш киритилмаган.
Боғ номини ўзгартириш ҳақида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси номига ариза келиб тушмаган.
“Албатта, бу борада жамоатчилик фикри ҳам эътиборга олинади. Боғ олдин аталган номи Ғафур Ғулом номидаги боғ бўлиб қолади”, – деди ҳоким маслаҳатчиси.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ боғни 49 йилга ижарага олиб, уни реконструкция қилган компания уни Dream Park деб аташга қарор қилгани маълум бўлганди.
Аҳоли ўрганиб қолган номнинг инглизча номга алмашиши жамоатчилик эътирозига сабаб бўлгач, боғ маъмурияти Kun.uz'га изоҳ берганди: Боғ номига “Орзулар боғи” деган сўз қўшилиб, Ғафур Ғулом номидаги Dream Park ёки “Орзулар боғи” деб аталади.
Реконструкция давомида боғ дарвозасидан “Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи” деган ёзув олиб қўйилган. Айни пайтда боғ очилишига тайёргарлик кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Исроил армиясининг Ғазога ҳужуми бир кунда 40 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Жаҳон | 14:15
-
Ўзбекистон ва Покистон "Яшил макон" дастурлари доирасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон | 14:00
-
NYT: Россия Украинанинг аэродромларга берган зарбаларига «жиддий» жавоб қайтаради
Жаҳон | 13:35
Мавзуга оид

22:38 / 03.06.2025
Бўрижар каналидаги воқеа қаҳрамонлари “Жасорат” медали билан тақдирланди

17:32 / 03.06.2025
Қурбон ҳайити куни пойтахтда жамоат транспорти соат 03:00 дан иш бошлайди

19:29 / 31.05.2025
Тошкентда йўлбўйи пулли автотураргоҳлар ишга тушди. Аҳоли қандай фикрда?

22:30 / 30.05.2025