Жаҳон | 16:32 / 26.10.2022
5638
2 дақиқада ўқилади

Киев: Озод этилган ҳудудларда 1000 га яқин жасад эксгумация қилинди

Фото: Reuters

Россия қўшинларидан яқинда озод қилинган ҳудудларда 1000 га яқин ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва тинч аҳолининг жасади эксгумация қилинди. Бу ҳақда Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларни реинтеграция қилиш вазирлиги хабар берди

Изюмдаги энг катта оммавий қабрлардан фақат биттаси жойлашган жойда 450 та жасадлар эксгумация қилинган, дейилади хабар давомида. 

«Оккупантларнинг ваҳшийликларига оид ҳайратланарли фактлар ошкор этиляпти: ҳалок бўлганлар орасида нафақат ҳарбийлар, балки тинч аҳоли - катталар ва болалар ҳам бор. Аммо аниқ маълумотлар экспертизадан сўнг маълум бўлади», — дея таъкидлади вазирлик.

Бундан олдин Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси «Группа Вагнера» хусусий ҳарбий компанияси гепатит C ва ОИВ инфекцияси каби жиддий юқумли касалликларга чалинган маҳкумларни Украина билан урушга жўнатаётганини билдирганди.

«Бу ҳолат кенг тарқалган. Шу тариқа, ОИВ ёки гепатит C билан тасдиқланган юздан ортиқ маҳкум Ленинград вилояти Металлострой посёлкасидаги биргина 5-сонли ахлоқ тузатиш колониясидан "Вагнер" ХҲКга сафарбар қилинган», - дейди разведкачилар. Уларнинг сўзларига кўра, ОИВ билан касалланган жангчиларга қўмондонлик қизил браслетлар, гепатит C'га эга бўлганларга эса оқ рангли браслетлар тақиб қўяди. Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси асирга олинган руслар орасида бундай касалликларга чалинган одамлар аниқланганини қўшимча қилди.

Украина ҳарбийларига кўра, бу ҳолат рус қўшинларида кескинликни келтириб чиқармоқда, шифокорлар бундай касалликларга эга ярадорларга ёрдам беришдан бош тортмоқда. БРБ идора бундай маълумотни қаердан олганини очиқламади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди