Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA Туркманистонда метан сизиб чиқаётган жуда катта ўчоқни топди
NASA 25 октябр куни Туркманистоннинг Хазор шаҳри яқинида метан сизиб чиқаётган йирик ўчоқ пайдо бўлганини маълум қилди.
Фото: NASA/JPL-Caltech
Сунъий йўлдошга ўрнатилган спектрометрлар ушбу ҳудуддаги газ манбаларидан жуда катта миқдорда метан сизиб чиқаётганини, унинг излари 32 км масофага чўзилганини, бу эса соатига 50 тоннадан ортиқ метаннинг сизиб чиқишидан далолат беришини кўрсатган.
2015 йилда Қўшма Штатларнинг Алисо каньонида содир бўлган авариядан кейин ҳам тахминан шунча миқдорда метан сизиб чиққан эди. Бу АҚШ тарихидаги энг катта техноген фалокатлардан бири бўлди.
Туркманистон расмийлари авария ҳақида ҳеч қандай хабар бермаган.
Аввалроқ, Bloomberg нашри Каспий денгизи соҳилидаги метан сизиб чиқаётган конлар «Туркменгаз» ва «Туркменнефт» давлат компаниялари томонидан ўзлаштирилаётгани, улар эскирган ускуналардан фойдаланаётгани ҳақида ёзиб, компания раҳбариятини масъулиятсизликда айблаган эди.
2017 — 2020 йиллар давомида ушбу ҳудудда 944 та ҳолатда метан сизиб чиқиши аниқланган.
2021 йил ноябрь ойида ўша пайтда бош вазир ўринбосари бўлиб ишлаган Сердар Бердимуҳамедов Глазгода бўлиб ўтган БМТ иқлим саммитида қатнашиб, метан чиқиндиларини камайтиришга ваъда берган эди.
Мавзуга оид
21:09 / 20.01.2026
NASA инсонни Ойга юбормоқда: космик кема тайёргарликнинг сўнгги босқичига ўтказилди
18:30 / 19.01.2026
Туркманистон постсовет ҳудудидаги энг ҳушёр мамлакат деб тан олинди
08:09 / 05.01.2026
Орбитага ета олмаган миссиялар: 2025 йилдаги энг йирик космик авариялар
18:22 / 29.12.2025