Жамият | 20:46 / 27.10.2022
16703
2 дақиқада ўқилади

Профилактик тадбирлар натижа бермаяпти: жиноят содир этиш кўрсаткичи ошган

9 ойда 158 нафар вояга етмаган қизлар жиноят йўлига кирган.

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасида Бош прокуратура, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида хотин-қизлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларнинг 9 ойлик таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда келтирилган маълумотларга кўра, хотин-қизлар томонидан 6871 та жиноят содир этилган. Ҳамкорликда кўрилган чоралар натижасида 3 875 та маҳаллада умуман жиноят содир этилмади. 2404 та маҳаллада аҳоли сонига нисбатан жиноят камайишига эришилган.

Ўтказилган профилактик тадбирларга қарамасдан жиноят содир этиш кўрсаткичи ошган. Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этишда жойларда ҳали-ҳануз ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжудлиги таъкидланди.

Қайд этилишича, мактабларда ушбу соҳа билан шуғулланувчи мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва синф раҳбарлари, инспектор-психологлар, қолаверса маҳалла раиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ўртасида самарали ҳамкорлик ўрнатилмагани оқибатида 158 нафар вояга етмаган қизлар жиноят содир этган.

Тадбирда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 38 мингга яқин хотин-қизларга ҳимоя ордери бериш натижасида 18 839 та оилани яраштиришга, 16 298 та низони бартараф этишга эришилган. 4 744 та ҳолатда маъмурий ёки жиноий жавобгарлик белгиланган ва хотин-қизларнинг бузилган ҳуқуқлари тиклангани маълум қилинди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид