Ўзбекистон | 12:05 / 29.10.2022
7387
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди

Cobalt машинаси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Nexia билан тўқнашган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 25 октябр куни соат 20:00 ларда Зафаробод – Арнасой – Дўстлик автомобил йўлининг Арнасой тумани “Бобур” МФЙ ҳудудидан ўтган қисмида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

1983 йилда туғилган фуқаро Cobalt машинасини Дўстлик йўналиши бўйича бошқариб келаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган, Дўстлик туманида истиқомат қилувчи фуқаро бошқарувидаги Nexia билан тўқнашган.

Оқибатда, Cobalt ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ, Жиззахда содир бўлган ЙТҲда “Пахта-2022” назорат текширув постига хизматга кетаётган ИИБ ходими ҳалок бўлганди.

Мавзуга оид