Корея Тошкентда «яшил» транспорт йўлакларини жорий этишга кўмаклашади

Фото: Дунё
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида амалга оширилаётган «Тошкент – Кам углеродли автотранспортга инвестициялар жалб этишни жадаллаштириш» қўшма лойиҳаси доирасида «яшил» шаҳар транспорт тизимлари бўйича энг илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш мақсадида вазирлик ходимларининг Кореяга ўқув хизмат сафари ташкил этилди.
Хизмат сафари давомида Сеул шаҳри жамоат транспорти соҳасида амалга оширилган кенг кўламдаги ислоҳотлар, шаҳарда жорий этилган автобус йўлаклари (BRT), интеграллашган электрон тўлов (T-Money) тизими, даромадларни ташувчилар ўртасида тақсимлашда Pool тизими, жамоат транспорт инфратузилмасида аҳоли заиф қатламлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди.
Жанубий Корея шаҳарларида жорий этилаётган транспортдан ҳоли бўлган «яшил» ҳудудлар ва жамоат транспорти парки учун электробуслар харид қилишда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тажрибалари ўрганилди.
Ўзбекистон вакиллари Сеул шаҳар маъмурияти қошида ташкил этилган транспорт маълумоти хизмати (TOPIS) фаолияти билан танишдилар. TOPIS ходимлари шаҳар транспорт тизимини оператив бошқарув фаолияти, ҳайдовчисиз ҳаракатланаётган транспорт воситалари пилот лойиҳалари ҳамда реал вақт режимида транспорт ва йўл маълумотларини таҳлил қилиб бориш имкониятлари ҳақида маълумот берди.
Учрашувлар давомида Тошкент шаҳрида жамоат транспорти соҳасини ислоҳ қилиш, «яшил» транспорт йўлакларини жорий этишда ўзаро билим ва тажриба алмашинуви бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Янош Ковач UzAuto Motors бош директори этиб тайинланди
Ўзбекистон | 15:39
-
Лос-Анжелес мэри АҚШ ҳукуматини шаҳар устидан тажриба ўтказишда айблади
Жаҳон | 15:32
-
Немис генерали шарқий қанотдаги НАТО қўмондонлигини қабул қилиб олди
Жаҳон | 15:14
-
"Медуза" асосчиси Тимченко Россия расмийлари томонидан қидирувга берилди
Жаҳон | 15:00
Мавзуга оид

12:34
“Бунча тез ортга қайтамиз деб ўйламагандим”. Таксичиларга прописка талаби қандай оқибатларни келтириб чиқаради?

11:05
Қурилиш вазирлиги Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошлангани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди

13:07 / 11.06.2025
Тошкент халқаро аэропортида кутиб олувчилар терминал ичига кириши мумкин бўлди

13:05 / 11.06.2025