Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада 4 миллион киши электр энергиясидан фойдаланишда чекловларга эга
4 миллионга яқин украиналиклар электр энергиясидан фойдаланишда чекловларга эга, чунки кўплаб шаҳар ва вилоятларда барқарорлаштириш бўйича электрни ўчириш жадвали қўлланиляпти, деди Украина президенти Володимир Зеленский.
«Айни дамда мамлакатимизнинг кўплаб шаҳар ва вилоятларида электр таъминотида барқарорлаштирувчи узилишлар жадвалидан фойдаланилмоқда. Ҳозирда қарийб 4 миллион украиналик электр таъминотида чекловларни бошдан кечирмоқда», — деди президент.
Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенко Украинадаги энергия таъминоти билан боғлиқ вазиятни «фавқулодда вазият» деб атади.
«Биз ишлашда давом этамиз. Барқарор электр таъминотини тиклаш учун вақт керак бўлади. Келгуси ҳафтадан бошлаб жадваллар фавқулодда эмас, режали бўлади», деб ёзди у.
Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский уруш бошланганидан бери Россия Украина ҳудудига 4500 та ракета зарбаси бергани, 8000 дан ортиқ ҳаво ҳужумини амалга оширганини айтганди.
Унга кўра, сўнгги икки кун ичида 30 та дрон ҳам учирилган, улардан 23 таси уриб туширилган.
Бундан ташқари, Х-59 ракетаси, иккита Ка-52 ҳужум вертолёти ва Су-25 ҳужумчи самолёти йўқ қилинди.