Ўзбекистон | 09:11 / 09.11.2022
6840
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Жазоир ўзаро савдо уйларини очиш масаласини кўриб чиқади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Жазоир элчиси этиб тайинланган Бумедиан Геннадни қабул қилди.

Фото: Dunyo

Учрашув давомида Ўзбекистон-Жазоир сиёсий мулоқотини жадаллаштириш, ўзаро ташрифларни ташкил этиш, маслаҳатлашувлар ўтказиш, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий соҳада мавжуд салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича биргаликда чора-тадбирлар кўриш тўғрисида келишувга эришилди. Ўзбекистонда автомобиль ва нефть-газ саноати, АКТ, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда Жазоир компаниялари иштироки тўғрисида фикр алмашилди. Икки мамлакат савдо-саноат палаталари ва бизнес субъектлари ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни қўллаб-қувватлаш, ўзаро аснода савдо уйларини очиш масаласини кўриб чиқиш муҳимлиги қайд этилди.

Жазоирдан Ўзбекистонга, хусусан, дунёга машҳур тарихий Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига сайёҳлик оқимини ошириш учун имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Бумедиан Геннад 2015-2022 йилларда Жазоирнинг Тошкентдаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилган Носир Бушерит ўрнини эгаллади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид