Энергетика вазирлиги электр ва газ таъминотидаги чекловларга изоҳ берди
Вазирлик электр ва газ таъминотидаги муаммоларни тўғри тушунишга чақирди.
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати кунлар кескин совий бошлагандан сўнг истеъмолчиларнинг электр энергияси ва газга бўлган талаби ҳам ортиб бораётгани, шунингдек, совуқ кунларда магистрал газ қувурлари ва тармоқларида табиий газ босими ҳам кескин пасайиши кузатилаётганини маълум қилди.
Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи айрим иссиқлик электр станцияларига белгиланган ҳажмлардан кам миқдорда табиий газ етиб бораётгани, бу эса, ўз навбатида, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми пасайишига олиб келаётгани таъкидланган.
Шундай ҳолларда электр энергиясини ишлаб чиқариш объектлари, юқори ва паст кучланишли электр тармоқлари, трансформатор пунктлари ҳамда подстанцияларда юкламалар ортиши натижасида содир бўлиши мумкин бўлган йирик аварияларнинг олдини олиш мақсадида республиканинг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли чекловлар киритишга мажбур бўлинмоқда.
Худди шунингдек, айрим ҳудудлардаги аҳоли истеъмолчиларида табиий газ босимининг пасайиши ҳам кузатилмоқда. Ҳозирги пайтда барча ёқилғи-энергетика объектларида махсус навбатчилик штаблари ташкил этилган бўлиб, мутахассислар томонидан юзага келган ушбу муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
«Фурсатдан фойдаланиб, истеъмолчилардан ушбу вазиятни тўғри тушунишларини сўраган ҳолда, тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган йирик аварияларнинг олдини олиш ҳамда энергия ресурслари барқарорлигини таъминлаш мақсадида, имкон қадар ушбу ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланишларини эслатиб ўтамиз», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британия фаластинликларга нисбатан зўравонлик учун Исроилнинг икки вазирига қарши санкциялар жорий этди
Жаҳон | 21:38
-
Францияда 14 ёшли ўқувчи пичоқ билан мактаб ходимига ҳужум қилди. Жабрланувчи ҳалок бўлди
Жаҳон | 21:32
-
Германия фуқаролигини олган россияликлар сони рекорд даражага етди
Жаҳон | 21:30
-
Хитойда ракета ёрдамида товарларни етказиб бериш технологияси синовдан ўтказилди
Жаҳон | 21:25
Мавзуга оид

17:39 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди

16:33 / 06.06.2025
Газ ва электр компенсацияси учун ариза қабул қилиш бошланди

15:18 / 02.06.2025
Электр ва газ нархларининг ўзгариши. Бу истеъмол ҳажми ва таъминот даражасига қандай таъсир қилди?

19:00 / 30.05.2025