Ўзбекистон | 08:06 / 15.11.2022
3159
3 дақиқада ўқилади

Картошкачилик илмий-тадқиқот институти Фарғона станцияси ташкил этилади 

“Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Фарғона илмий тажриба станциясини ташкил этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Фарғона вилояти ҳокимликларининг Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Фарғона илмий-тажриба станциясини ташкил этиш таклифига розилик берилади.

Илмий тажриба станцияси вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

  • сабзавот, полиз ва картошка экинлари маҳаллий тупроқ-иқлим шароитларига мос, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга бардошли ҳамда сифат кўрсаткичлари юқори бўлган нав ва дурагайларини яратиш ҳамда бирламчи уруғчилигини ташкил этиш бўйича илмий-тадқиқотларни ривожлантириш;
  • сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштириш замонавий ресурс тежайдиган технологияларини ишлаб чиқиш, механизациялаш даражасини ошириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш;
  • илғор хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштириш ва улар ҳосилдорлигини ошириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.

Белгиланишича:

  • илмий-тажриба станция илмий ташкилот шаклидаги юридик шахс мақомига эга давлат муассасаси ҳисобланади;
  • институт илмий-тажриба станция муассиси ҳисобланади ва улар фаолиятини мувофиқлаштириб боради.

Белгилаб қўйилишича:

  • илмий-тажриба станциясини бюджет маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатларини молиялаштириш 2022 йилда Ўзбекистон республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2023 йилдан бошлаб давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
  • илмий-тажриба станцияси тузилмаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари илмий-тажриба станциялари намунавий тузилмасига асосан шакллантирилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Фарғона шаҳар ҳокимлиги захира ер балансида бўлган «Умид нигоҳи» массиви Мустақиллик ҳудудидан 19,16 гектар ер майдонини илмий-тажриба станциясига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиб беришни таъминлайди.

Илмий-тажриба станцияси маъмурий биноси Фарғона шаҳар Фаровонлик кўчаси 12-уйда жойлашган Фарғона вилояти ҳокимлиги балансида бўлган (собиқ Тут парвонасига қарши курашиш бўлими маъмурий биноси)га оператив бошқарув ҳуқуқи билан жойлаштирилади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти