Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Air Arabia Самарқанд ёки Бухорога парвозларни йўлга қўйишни режалаштиряпти
Ўзбекистон элчиси Абдулазиз Аққулов БААнинг Air Arabia авиакомпанияси тижорат менежери Акрам Ал Исмоил бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Air Arabia авиакомпанияси шу йил 7 декабрдан бошлаб ҳафтасига 2 маротаба Абу Даби – Тошкент – Абу Даби йўналишида парвозларни йўлга қўяди. Келгусида ушбу қатновларни ҳафтасига 7 мартагача ошириш мўлжалланмоқда.
Учрашувда ушбу ҳаво қатновларини кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб қилиш, Ўзбекистон бошқа шаҳарларига парвозларни амалга ошириш имкониятлари, мамлакатда етиштирилган маҳсулотларни БААга экспорт қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Air Arabia вакиллари юкларни ташиш билан боғлиқ батафсил маълумотларни қўшимча равишда тақдим қилишни, 2023 йил давомида авиакомпания Абу-Дабидаги таянч аэропорти ихтиёридаги самолётлар сони 8 тадан 15 тага кўпайиши кутилаётгани ва Самарқанд ёки Бухоро шаҳарларига парвозларни йўлга қўйишни режалаштирилаётганини маълум қилишди.
Муҳокамалар чоғида Air Arabia ҳамкорлари имкониятларидан фойдаланган ҳолда Европадан Ўзбекистонга сайёҳларни жалб этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
21:07 / 13.07.2026
БАА Ҳўрмуз бўғозига муқобил йўналиш қуради - ОАВ
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026