Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон электрон ҳукумат рейтинги бўйича дунёда 9-ўринни эгаллаб турибди
Инвесторлар орасида машҳур бўлган bne IntelliNews онлайн нашрида «Ўзбекистон 2022 йилда Самарқандда бўлиб ўтган АКТ ҳафталигида IT соҳасидаги муваффақиятларни намойиш этди» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Унда таъкидланганидек, Ўзбекистонда ICTWeek-2022 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги иқтисодий ислоҳотлар дастури самараларини кенг намойиш этиш имконини берди.
«Жаҳон банки Ўзбекистон мисли кўрилмаган иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларни бошидан кечираётганини таъкидлади», деб ёзади Британия нашри. ICTWeek-2022 кўргазмасида маърузачилар ҳам бунга далилларни эътироф этди: Ўзбекистон айни пайтда электрон ҳукумат рейтинги бўйича дунёда 9-ўринни эгаллаб турибди, бу ўтган йилга нисбатан 18 поғона юқори. Мамлакат бундан ҳам юқорига кўтарилиши кутилмоқда».
Британия онлайн нашрида ёзилганидек, Ўзбекистон янги АКТ инфратузилмаси асосий бўғини унинг IT парки ҳисобланади. Таъкидланишича, Тошкент технопарки ўз IT бизнесини Ўзбекистонга кўчирмоқчи бўлганларни қўллаб-қувватлаш асосий элементи ҳисобланади.
«Вазир Шерзод Шерматов парк иштирокчи бўлган резидентлар 2028 йил 1 январга қадар «солиқлардан тўлиқ озод этилгани»ни айтди. Ушбу соҳа ходимларига бериладиган IT визаси эса Ўзбекистон фуқаролари билан деярли бир хил ҳуқуқларни тақдим этади ва уларга кўчмас мулк сотиб олиш имконини беради», деб ёзади bne IntelliNews.
Мавзуга оид
15:02 / 28.11.2025
Интеллектуал мулк соҳасида тадбиркорлар рейтингига оид янги тартиб жорий этилади
07:30 / 25.11.2025
Энг баланд телеминоралар рейтинги: топ-10 рўйхат
22:28 / 19.11.2025
Ўзбекистон ФИФА рейтингида 5 поғона юқорилади
10:49 / 19.11.2025