Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Запорижжя АЭС ўққа тутилиши сабабли радиоактив бўлмаган моддалар сизиб чиқди
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) Украинадаги Запорижжя атом электр станцияси (ЗАЭС) ўққа тутилиши туфайли радиоактив бўлмаган моддалар сизиб чиққанини маълум қилди.
21 ноябр куни МАГАТЭ мутахассислари электр станциясига етказилган зарарни ўрганиб, унинг «сезиларли» эканини аниқлашди.
Ташкилот баёнотига кўра, станцияда конденсат сақланадиган резервуарлар шикастланган, оқибатда радиоактив бўлмаган моддалар сизиб чиққан.
Станциянинг ўққа тутилиши оқибатида ишлатилган ёқилғи ва радиоактив чиқиндилар зарар кўрмаган, улар махсус контейнерларда сақланмоқда.
Бир кун олдин МАГАТЭ бош директори Рафаэл Гросси томонларни ЗАЭС ҳудудини ўққа тутишни зудлик билан тўхтатишга чақирган эди. Унинг сўзларига кўра, станция ҳудудидаги портлашларни «умуман қабул қилиб бўлмайди». Унинг сўзларига кўра, ядровий хавфсизлик учун муҳим бўлган ЗАЭС инфратузилмасига ҳозирча ҳеч қандай зарар етказилмаган.
Қайд этиш жоизки, уруш бошланганидан бери Запорижжя АЭС ҳудуди мунтазам равишда ўққа тутилмоқда. Россия ва Украина бунда бир-бирини айблаб келмоқда.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026