Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди
Spark машинаси ҳаракат давомида қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. Сўнг рўпарадан келаётган Damas билан тўқнашган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 22 ноябр куни соат 17:30 ларда А-377 Самарқанд-Айний халқаро автомобил йўлининг Тойлоқ тумани Боғизоғон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 15-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ургут тумани Тинчлик маҳалласида яшовчи М.Ш. Spark машинаси билан ҳаракатланиб келаётиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. Сўнг рўпарадан келаётган Тойлоқ тумани Таллиота маҳалласида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган Damas билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида иккала ҳайдовчи тан жароҳатлари олган ва Тойлоқ тумани марказий шифохонасида ётқизилган. Кўрсатилган муолажаларга қарамай Spark ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 5та машина иштирокида содир бўлган ЙТҲда Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026