Ўзбекистон | 19:30 / 25.11.2022
9545
3 дақиқада ўқилади

“Эркакларнинг шаънига тегадиган зўравонлик харитаси керак” — Барногул Санақулова

Аёлларга нисбатан зўравонлик энг авж олган ҳудудлар харитада қизил рангда ёниб туриши, ўша ҳудуд амалдорлари харитадан максимал чиқиб кетишга ҳаракат қилиши лозим. Харитада қолиш улар учун уят, ор, эркаклик шаънига тегадиган даражада бўлиши керак, дейди жамоатчилик фаоли Барногул Санақулова.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Бугун, 25 ноябр – Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни. Бу – айниқса ривожланаётган давлатларда жиддий муаммо.

Афсуски, Ўзбекистонда ҳам аёлларга нисбатан зўравонлик қанчалик кенг тарқалган бўлмасин, бу борадаги аниқ таҳлилий маълумотлар жуда кам. Kun.uz'нинг шу мавзудаги подкастида қатнашган профессор Барногул Санақулова зўравонлик харитасини тузиш, уни очиқ эълон қилиш ва Хотин-қизлар қўмитаси раисининг хонасига жойлаштириш таклифини берди.

“Хотин-қизлар қўмитаси томонидан зўравонлик харитаси ишлаб чиқилиши керак. Қўмита масъуллари ҳар куни ҳудудлар кесимида энг кўп зўравонликлар содир бўлаётган ҳудудларни харитада кўриб туриши керак.

Қайси ҳудудда зўравонлик энг юқори улушга эга ва нима сабабдан? Мендаги норасмий маълумотларга қараганда, Сурхондарё ва Қашқадарёда бу жуда юқори ўринда туради. Қорақалпоғистонда эса бу улуш кам. Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳимояси учун ташкил этилган барча ташкилотлар бунинг сабаблари, омиллари юзасидан ўрганиш олиб бориши ва шу ўрганишлар асосида илмий хулосаланган асосларни бериши керак. Шу хулосалар асосида амалий иш олиб боришимиз керак. Қорақалпоқ кейсини Сурхондарё ва Қашқадарёда ҳам қўллайлик”, – деди у.

Таклифга кўра, Хотин-қизлар қўмитаси раиси бу харитани мунтазам кузатиб туриши: қайси ҳудудларда зўравонлик кўпайгани, қайси ҳудудларда камайгани ҳақида доимий маълумотга эга бўлиши ва бу маълумотлар ҳар куни жамоатчиликка тақдим этилиши лозим.

“Ўша Сурхондарёда, Қашқадарё, водийнинг эркаклари ва ҳокимликлари ҳар сафар харитани кўрганда бу харитадан чиқиб кетишга максимал ҳаракат қилиши керак. Бу харитада қолиш уларга уят, ор, номусига тегадиган, эркаклик шаънини бузадиган даражага олиб келишимиз керак.

Шу харита бюджетга юк бўлиб турган Хотин-қизлар қўмитаси ва унинг тасарруфидаги бир дунё ташкилотларнинг баҳоси бўлиши керак”, – деди Барногул Санақулова.

Kun.uz'нинг хотин-қизларга нисбатан зўравонликлар муаммосига бағишланган подкасти билан видео орқали танишинг.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти