18:52 / 25.11.2022
38607

Тошкентдаги мактаб ўқувчилари ўртасида муштлашув рўй берди

Муштлашув Миробод туманидаги мактабда «футбол ўйинидан кейин» келиб чиққан. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Фото: Видеодан скриншот

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиларининг ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, ҳодиса 24 ноябр куни тахминан соат 16:50 да Миробод тумани «Парвона» маҳалласида 125-сонли умумий ўрта таълим мактабида содир бўлган. Мактабнинг 9 ва 10-синф ўқувчилари футбол ўйнаётган вақтида жанжал келиб чиққан.

Муштлашув атрофдаги катта ёшли кишилар томонидан тўхтатилган. Оғир тан жароҳати олганлар бўлмаган.

Ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижаси бўйича Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Top