Ўзбекистон АҚШ билан фаол сиёсий мулоқотни давом эттиришини билдирди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ ва Украина элчилари билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Бугун, 29 ноябр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сиддиқов АҚШнинг Ўзбекистонга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Ҳеникни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Америка стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилди, томонларнинг фаол ва конструктив сиёсий мулоқотни давом эттиришга тайёрлиги қайд этилди.
“Режалаштирилган тадбирлар, жумладан, Ўзбекистон ва АҚШ Стратегик шериклик мулоқотининг навбатдаги йиғилиши билан боғлиқ ташкилий ва мазмунли жиҳатлар муҳокама қилинди. Савдо, инвестиция, инновация, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди”, – дейилади ТИВ хабарида.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги миссияси директори Микела Мередит ҳам иштирок этган учрашувда элчи АҚШ маъмурияти Ўзбекистонга молиявий-техник кўмак бериш ва пандемияга қарши курашда ёрдам кўрсатиш давом этишини билдирган.
Шунингдек, минтақавий ҳамкорлик масалалари ва Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилган.
Шу куни Ўзбекистон ташқи сиёсат идорасида яна бир учрашув бўлиб ўтди. Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Баҳром Аълоев Украинанинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенкони қабул қилди.
ТИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда турли соҳалардаги Ўзбекистон-Украина ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинган. Савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, икки мамлакат бизнес субъектларига ўзаро аснода имтиёз ва преференциялар бериш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.
Аввалроқ, ТИВда Россия, Франция, Қозоғистон, Беларус ва Қирғизистон элчилари билан учрашувлар бўлиб ўтган эди.
Тавсия этамиз
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан аввал тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади
Ўзбекистон | 10:52
-
Россия дронлари Миколайив ва Сумига ҳужум қилди
Жаҳон | 10:45
-
Ички ишлар органларида маъмурий конвой гуруҳлари ташкил қилинади
Ўзбекистон | 10:21
-
«Барселона» ва «Атлетико»да даҳшатли камбэк. Кун ўйинлари
Спорт | 10:13
Мавзуга оид
22:19 / 21.01.2025
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
21:16 / 21.01.2025
Хавфсизлик кафолати бўлмаса, Путин 10 баробар кучли армия билан қайтади — Зеленский
20:57 / 21.01.2025
Трамп даври депортациялардан бошланади
20:34 / 21.01.2025