Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Ўзбекистон уй-жой қурилиши соҳасига инвестиция киритиш ниятида
Ўзбекистонга хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида мамлакат Бош консулхонаси саъй-ҳаракатлари билан Жидда шаҳридаги йирик тадбиркор - Муҳаммад Синди ва Навоий вилоятидаги Tudakul Garden Park МЧЖ раҳбари Фарҳод Сирожов ўртасида музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Муҳаммад Синди Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолар экан, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва қурилиш соҳаларига инвестиция киритишга қизиқиш билдирди.
Ўтказилган музокаралар натижаси ўлароқ, томонлар ўртасида 300 минг долларлик “Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солиш тўғрисида келишув битими” имзоланди.
Ушбу сармоя шартномасига мувофиқ, Саудиянинг 300 минг долларлик инвестицияси асосида Навоий вилояти Конимех тумани Зафаробод қўрғонида жами 60 та хонадондан иборат битта беш қаватли турар жой биноси қурилиши режалаштирилган. Ҳозирги пайтда қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ишлари бошлаб юборилган.
Тадбиркорлар ўртасида қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳаларида ҳам инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
18:14 / 04.10.2025
Тошкентдан Душанбегача. Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларидаги уй нархлари
11:44 / 15.08.2025
Оддий усуллар билан уй интерерини янгилаш: аёллар учун фойдали маслаҳатлар
11:05 / 12.06.2025
Қурилиш вазирлиги Тошкентда 110 мингта уй бузилиши бошлангани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди
15:31 / 03.05.2025