Жаҳон | 22:37 / 08.12.2022
8980
1 дақиқада ўқилади

Британияда Чарлз III сурати туширилган тангалар муомалага киритилди 

Британия почта бўлимлари қирол Чарлз III портрети туширилган 50 пенс қийматли тангаларни олишни бошлади. 

Фото: AFP

Танганинг олд томонида жойлашган қирол Чарлз III портрети ҳайкалтарош Мартин Женнингс томонидан ясалган. Тангадаги монархнинг юзи чапга - Британияда қабул қилинган анъанага мувофиқ, ўзидан олдингисига нисбатан қарама-қарши томонга қаратилган.

Танганинг орқа томонида Буюк Британия таркибига кирувчи тўртта мамлакатнинг қурол-яроғ қалқонлари ва рамзлари тасвирланган.

Дастлаб, 9,6 миллион янги танга муомалага чиқарилади. Шу билан бирга, ҳозирда муомалада бўлган қиролича Елизавета II портрети туширилган 27 миллиардга яқин танга қонуний тўлов воситаси бўлиб қолаверади. 

Қирол Чарлз III портрети туширилган илк қоғоз пуллар – банкноталар 2024 йил ўрталарида муомалага киритилади.

 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид