Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мариупол ва Запорижжядаги вайроналар, Бахмутдаги ёнғинлар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 287-куни. Асосий маълумотлар:
- Владимир Путин сафарбарлик доирасида армияга чақирилган 300 минг кишидан фақат 150 минг нафари ҳарбий ҳаракатлар ҳудудига жўнатилгани, шундан фақат 77 минг киши тўғридан тўғри жанговар бўлинмаларга бириктирилганини маълум қилди;
- Шунингдек, Путин урушишдан бош тортганлар учун ҳеч қандай «лагер» ва «қамоқхона» йўқлиги, Россия қўшинларидаги дезертирлик ҳолатлари оммавий характерда эмаслиги — фақат «айрим ҳолатлар учраётгани»ни қайд этди;
- Time журнали Володимир Зеленский ва Украина руҳиятини «2020 йил одами» деб топди;
- Украинадаги жанг майдонидан қочиб келган ва полициячиларга ўт очган дезертир Ростов областида қўлга олинган. Бу Уфадаги ИК-4 қамоқхонаси маҳбуси Павел Николин бўлиб, у «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси томонидан ёлланган. У Украинадан 24 ноябр куни қочиб келган.
Оккупациядаги Мариупол
Sergei Ilnitsky / EPA / Scanpix / LETA
Sergei Ilnitsky / EPA / Scanpix / LETA
Sergei Ilnitsky / EPA / Scanpix / LETA
Sergei Ilnitsky / EPA / Scanpix / LETA
Бахмутда отишмалардан кейин чиққан ёнғин
Россия қўшини бир неча ойдан буён Бахмутни эгаллашга ҳаракат қилиб келмоқда — ноябр ойи охирида уларнинг юриши кучайди. 7 декабр куни РФ армияси томонидан берилган навбатдаги зарбалардан кейин кўп қаватли турар жой биноси ёниб кетди. Бинода икки киши ва бир ит яшаётган бўлган, улар ёнаётган бино ичидан чиқишга муваффақ бўлишган. Украина нашрлари ёзишича, ўт ўчирувчилар воқеа жойига дарҳол етиб келишган ва отишмалар остида оловни ўчиришган.
Запорижжя областидаги вайронгарчиликлар
Июн ойи бошида Украина ҳукумати Запорижжя областининг 60 фоиз ҳудуди РФ қўшинлари томонидан ишғол этилганини хабар қилганди. Херсон областидан фарқли ўлароқ, Украина қуролли кучлари ҳозирча бу ҳудудда қарши ҳужумга ўтгани йўқ. Россия қўшини Украина назоратидаги шаҳар ва қишлоқларни ўққа тутишда давом этмоқда. Хусусан, 23 ноябр куни Волнянск шаҳрида, Украина президенти офиси раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенконинг сўзларига кўра, янги туғилган чақалоқ ҳалок бўлган. Област ҳарбий маъмурияти раҳбари Олександр Старухнинг маълумотига кўра, ҳудуд сўнгги бор 7 декабр куни ўққа тутилди.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Херсон областидаги Потемкинский қишлоғидан эвакуация
Озод этилган Херсон областида тинч аҳолининг Украинанинг бошқа хавфсиз ҳудудларига кўнгилли равишда эвакуация бўлиш жараёни давом этмоқда. Қуйидаги фотосуратларда Днепр дарёси делтасида, дарёнинг Қора денгизга қуйилиш жойи яқинида жойлашган Потемкинский қишлоғидаги одамлар ўз уйини тарк этиш жараёни акс этган.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026