Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Ҳиндистон озиқ-овқат соҳасида лойиҳаларни бирга амалга оширади
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида бўлиб ўтган SIAL India 2022 кўргазмаcида иштирок этишди, деб хабар бермоқда «Дунё».
1964 йилдан буён дунё турли шаҳарларида ўтказиб келинадиган SIAL (Salon International de l’alimentation) халқаро ярмаркаси озиқ-овқат ва ичимликлар соҳасидаги энг йирик тадбирлардан бири ҳисобланади.
Ҳиндистон озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш саноати вазирлиги кўмагида ташкил этилган бу йилги ярмаркада 400 дан ортиқ маҳаллий ҳамда хорижий компаниялар жуда кўп турдаги озиқ-овқат ва ичимлик маҳсулотлари, қуритилган мевалар, қандолатчилик маҳсулотлари, биологик фаол қўшимчалар, қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар билан иштирок этди.
Ташкилотчилар маълумотларига кўра, ярмарка иши билан дунё 40 га яқин мамлакатларидан келган 10 минг нафардан ортиқ харидор ва мутахассислар танишди.
Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси, Экспортни қўллаб-қувватлаш агентлиги ҳамда Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастури (UNDP) кўмагида амалга оширилган ушбу сафар доирасида ўзбекистонлик ишбилармонлар Ҳиндистон йирик компаниялари билан B2B учрашувлар ўтказишди, мамлакат озиқ-овқат ва ичимликлар соҳасидаги истиқболли лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш юзасидан музокаралар олиб боришди.
Мавзуга оид
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
16:35 / 15.06.2026
«Сотилган товар қайтариб олинмайди». Бу қонуний талабми?
19:25 / 01.06.2026