Жаҳон | 19:20 / 09.12.2022
6040
2 дақиқада ўқилади

Туркманистонда авиачипта чайқовчилари узоқ муддатга қамалди

Туркманистонда чипталарни устама нарх билан сотган «Turkmenistan Airlines» компанияси ходимлари узоқ муддатли қамоққа маҳкум этилди.

Фото: turkmenportal

Бу ҳақда TDH давлат ахборот агентлигининг Давлат хавфсизлик кенгаши йиғилиши якунлари бўйича хабарида маълум қилинди. Маҳкумлар ТВ орқали кечки «Ватан» дастури эфирида намойиш этилди.

Қайд қилинишича, «Turkmenistan Airlines» раҳбари вазифасини бажарувчи Керим Керимов ва унинг танишлари Абдирасул Моммадов ва Чори Мередов, шунингдек, кассир Женнет Гочгаруглиева ва унинг шериги Тўйгули Ортиқниязов авиакомпаниядаги коррупция иши бўйича айбланувчи сифатида жалб қилинган. Тергов маълумотларига кўра, уларнинг барчаси авиачипталарни давлат томонидан белгиланганидан юқори нархда сотган.

Суд ҳукми билан Керимов 13 йил, Гочгаруглиева 8 йил 3 ой, Моммадов ва Мередов ҳар бири 12 йил, Ортиқниязов эса 11 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Уларнинг жиноий даромадлари давлат фойдасига мусодара қилинган.

Президент Сердар Бердимуҳамедов бунга изоҳ берар экан, «коррупция Ватаннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига тўсқинлик қилади, аҳоли ҳаётига зарар етказади», деб таъкидлаган.

Мавзуга оид