Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙТҲ хабарномасини онлайн юбориш бўйича илова ишга тушади
Ҳукумат қарори билан электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
2023 йил 1 мартгача ички ишлар органи ходимлари иштирокисиз расмийлаштириладиган йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома онлайн тарзда юборилишини ҳамда кўриб чиқилишини амалга ошириш бўйича ягона мобил илова ишга туширилади.
2023 йил 1 июлгача ягона мобил илова орқали бошқа мажбурий ва ихтиёрий суғурта турлари бўйича суғурта даъволарига оид аризалар онлайн тарзда юборилиши ҳамда кўриб чиқилиши амалиётга жорий этилади.
Низомга кўра:
- суғурта барча турлари (класслари) электрон шаклда сотилади ва расмийлаштирилади ҳамда улар ҳақиқийлигини текшириш суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасида маълумотлар алмашинуви йўли билан суғурта ташкилоти ахборот тизимида ва интернет ресурсида амалга оширилади;
- суғурта шартномасини тузиш учун суғурта ташкилоти ахборот тизими орқали ариза берилади ва тегишли маълумотлар автоматик тарзда тўлдирилади;
- суғурта полислари рўйхатга олиниб, улар айланмаси бўйича мониторинг олиб борилади.
2022 йил 31 декабргача барча суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва уларнинг айланмасини назорат қилувчи ягона ахборот тизими жорий этилади ҳамда барча суғурта компаниялари ахборот тизимлари билан интеграция қилинади.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026