Ўзбекистон | 13:03 / 10.12.2022
4510
1 дақиқада ўқилади

Рекламада дорини "ноёб", "энг самарали", "энг хавфсиз" деб тақдим этиш тақиқланади

АОКАда ўтказилган брифингда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳрухсор Тоғаева нотўғри рекламалар олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берди.

Жорий йил 9 сентябрь куни янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги қонун кучга кирди. Қонунга бир қатор янги тушунчалар, нормалар белгиланган ва рекламага қўйилган талаблар кучайтирилди. 

Қонунда дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар рекламасида таниқли шахслар, тиббиёт ходимлари иштирокидан фойдаланиш ман этилади. Дори воситасини ноёб, энг самарали, энг хавфсиз деб тақдим этиш мумкин эмас. 

Қайд этилишича, биологик фаол қўшимчалар рекламасида 647 та ҳолатда камчиликлар аниқланиб, ўз жойида бартараф этилган.

162 та ҳолатда қонунчиликда тақиқланган тотализатор ва букмейкерлик рекламаси аниқланган ва улар барчаси бартараф этилган.

50 дан ортиқ тотализатор ва букмейкерлик рекламасини ноқонуний равишда юритувчи сайтларга кириш мутасадди идоралар орқали чеклаб қўйилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид