11:14 / 12.12.2022
3656

Одесса маъмурияти сув таъминотидаги узилишлар ҳақида хабар берди

Одесса маъмурияти «Инфоксводоканал» объектларида электр энергиясининг авариявий узилишлари туфайли сув таъминотида ҳам узилишлар юзага келгани ҳақида маълум қилди. 

«Ҳозирда ДТЭК мутахассислари объектларимизни электр энергияси билан таъминлаш жараёнини тиклашди, шу боис сув таъминоти билан боғлиқ вазият бир неча соат ичида барқарорлашади. Шунингдек, насос станцияларимиз ишлаши электр энергиясининг мавжудлигига боғлиқлигини эслатиб ўтамиз. Электр таъминотида фавқулодда узилишлар юз берганда, илтимос, уйларда маълум миқдорда ичимлик суви захирада сақланиши керак», — дейилади Одессанинг Telegram'даги расмий саҳифасида. 

Баёнотга кўра, айни пайтда Застава, Ленселишче ва Межлимания аҳолисини сув билан таъминловчи сув хўжалиги объектларининг электр таъминоти тикланмоқда.

10 декабрга ўтар кечаси Россиянинг камикадзе-дронлари Одесса вилоятидаги энергетика инфратузилмаси объектларига ҳужум қилди. 

Одесса шаҳар кенгашининг «Юг» оператив қўмондонлигига таяниб хабар беришича, ҳужум натижасида катта зарар етказилгани, минглаб истеъмолчилар электр энергиясиз қолгани айтилади. 

Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот ҳозирча олинмаган. Ҳудудда қутқарув ва тиклаш хизматларининг ишлари давом этмоқда.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top