Ўзбекистон | 11:45 / 15.12.2022
10798
1 дақиқада ўқилади

Навоийдаги “метан-заправка”да 1,5 млрд сўмлик газ ўғирланди

Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи томонидан жиноий иш очилган.

Фото: Энергетика вазирлиги

Навоий шаҳридаги АГТКСда йирик миқдордаги табиий газ ноқонуний ишлатилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, истеъмолчиларнинг нефт маҳсулотлари ва сиқилган газга бўлган эҳтиёжларини қондириш бўйича жойларда “Ўзнефтгазинспекция”, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ишчи гуруҳ аъзолари томонидан назорат тадбирлари олиб борилган. Тадбирлар давомида айрим тадбиркорларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари аниқланган.  

Жумладан, Навоий шаҳридаги “Навоий Боғи Эрам” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасидаги электрон газ ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилганлиги маълум бўлган. Ноқонуний фойдаланилган табиий газ ҳажми 1,548 минг куб метрни (1,548 млрд сўм) ташкил этган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи томонидан жиноий иш очилган.

Олдинроқ Жиззахда газ тармоғига яширинча уланиб, давлатга 1,7 млрд сўм миқдорида зарар келтирган оҳак цехи аниқланганди.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид