Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Шимолий оқим»: Канада турбиналар бўйича санкцияларни тиклаяпти
Канада вазирлари Мелани Жоли ва Жонатан Уилкинсоннинг айтишича, газ қувурлари турбиналарини санкциялардан озод қилувчи рухсатнома энди ўз вазифасини бажармайди.
Канада «Шимолий оқим» газ қувури учун турбиналарни Россияга қарши жорий этилган санкциялар таъсир доирасидан олиб ташлайдиган рухсатномани қайтариб олади. Оттава вазият ўзгарганини ва рухсатнома энди ўз вазифасини бажармаётганини тан олди, деди ташқи ишлар вазири Мелани Жоли ва табиий ресурслар вазири Жонатан Уилкинсон 14 декабрь, чоршанба куни қўшма баёнотида. Ҳужжатда таъкидланишича, бундай қарор Украина, Германия ва бошқа Европа иттифоқчилари билан яқин маслаҳатлашувлардан сўнг қабул қилинган.
Шу билан бирга, Канада Украина ва Европанинг энергия хавфсизлигини қўллаб-қувватлашда давом этади. Шу тариқа Оттава Украина энергетика инфратузилмасини тиклаш учун 115 миллион Канада доллари (79,5 миллион евро) ўтказади. Бу маблағлар Россия ва Беларусдан импорт қилинадиган товарлар божлари ҳисобига олинган, дея тушунтирди вазирлар.
Россиянинг «Газпром» концерни июнь ойида «Шимолий оқим» орқали Европага газ етказиб беришни сезиларли даражада камайтирди. Қисқартириш сабабини компания хомашё насослари учун агрегатларнинг етишмаслиги билан тушунтирди. Июль ойида Оттава Монреалда техник хизмат кўрсатилиши керак бўлган Siemens турбиналарини «Газпром»га топшириш учун Германияга қайтариб юборишга рухсат берди. Аммо Россия томони турли талабларни қўйиб, агрегатни қабул қилишдан бош тортди.
Август ойи охирида Россия концерни «Шимолий оқим» орқали хомашё етказиб беришни уч кунга тўхтатиб қўйди, бироқ бу муддатдан сўнг у ишни қайта тикламади ва буни нефть сизиб чиқиши билан изоҳлади. Европа Иттифоқида бу сабаб ўйлаб топилган баҳона сифатида баҳоланди.
Сентябрь ойи охирида «Шимолий оқим» иккита тармоғи ва «Шимолий оқим-2» битта тармоғида сизиб чиқиш ҳолатлари ҳақида маълум бўлди. Ҳодисалар Германия, Дания ва Швецияда текширилмоқда. Немис махсус хизматлари бу ғаввос ёки сувости кемаси ёрдамида амалга оширилган диверсия бўлганини тахмин қилмоқда. Швеция Давлат хавфсизлик хизмати газ қувурларидаги сизиб чиқишларни текширишдан сўнг, бунга портлашлар сабаб бўлганини тасдиқлади.
Мавзуга оид
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
22:32 / 09.06.2026