Ўзбекистон | 11:45 / 17.12.2022
8644
1 дақиқада ўқилади

Айрим касалликлари бор болалар учун боғча пули тўланмайди

Айрим касалликлари мавжуд болалар учун боғча пули тўланмайди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзмоқда.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, ушбу касалликлар қуйидагилар: 

  • нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқланиш, болалар афазияси, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш); 
  • эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражадаги карлик); 
  • кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлар, бир кўзи соққаси йўқлиги (анофтальм), амблиопия ва ғилай бўлган заиф кўрадиганлар); 
  • таянч-ҳаракатланишидаги нуқсонлар; 
  • психик ривожланишда орқада қолиш (ақлий орқада қолиш (ақлий фаолияти орқада қолиши ва ақлий заифлик енгил даражаси); 
  • мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги); 
  • сил касаллиги илк кўриниши (сил касаллиги билан касалланган бемор билан бир оиладан (хўжаликдан) бўлиб алоқада бўлганлар, тубвираж), сил касаллигидан кейинги тиклаш даври.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид