Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕК «Газпром» собиқ шуъбаси Германияда миллийлаштирилишини маъқуллади
Energy for Europe GmbH компаниясини миллийлаштириш энди монополияга қарши қонун нуқтайи назаридан Европа комиссияси томонидан маъқулланди.
Еврокомиссия монополияга қарши нуқтайи назардан, Германия ҳукумати томонидан Securing Energy for Europe GmbH (Sefe)холдингини миллийлаштиришни маъқуллади - у илгари Gazprom Germania деб аталган "Газпром" шуъбаси бўлган. Бу ҳақда dpa агентлиги 16 декабрь, жума куни хабар берди.
Режалаштирилган миллийлаштириш монополияга қарши қонунлар нуқтайи назаридан зарарсиздир, дея маълум қилди Еврокомиссия. Аввалроқ Брюссел Sefe учун 225,6 миллион евро миқдоридаги ёрдам чораларини маъқуллаган эди. Бу Федерал тармоқлар агентлиги (BNetzA) томонидан бошқариладиган компанияни эгаллаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
ЕК маълумотларига кўра, бу чора енгиллаштирилган субсидия қоидаларига мос келади, унга кўра энергия инқирозида бўлган компаниялар хусусий пул етарли бўлмаса, давлат ёрдамини олишлари мумкин. Германия газ таъминоти бозорининг 14 фоизини ва Германиянинг газ сақлаш сиғимининг 28 фоизини ташкил этувчи Sefe ўта муҳим энергия компаниясидир, дея тушунтирди ЕК.
Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин Россиянинг «Газпром» компанияси Германиянинг Gazprom Germania компаниясига эгалик қилмаслигини эълон қилиб, активларини санкциялардан чиқариш учун унчалик таниқли бўлмаган компанияга топширди.
Германия ҳукумати, ўз навбатида, апрель ойи бошида мамлакатнинг газ таъминотини таъминлаш мақсадида BNetzA'ни компаниянинг ишончли вакили этиб тайинлади. Ушбу қадамга жавобан Кремль «Газпром»нинг собиқ шуъбасига қарши санкциялар киритди ва у билан битим тузишни тақиқлади. Июль ойи ўрталарида федерал ҳукумат Sefe'га банкрот бўлишининг олдини олиш учун кўп миллиард долларлик ёрдам ажратди.
Мавзуга оид
22:09 / 08.06.2026
«Газпром» Ўзбекистонга экспортни 15 фоизга оширганини маълум қилди
10:51 / 20.01.2026
Венгриянинг MOL компанияси Сербиядаги NIS’да “Газпром” улушини сотиб олади
20:33 / 22.12.2025
Россиядан Ўзбекистонга газ экспорти 2030 йилда тўрт баробар ўсиши мумкин
14:11 / 04.11.2025