Жаҳон | 16:43 / 21.12.2022
17953
7 дақиқада ўқилади

Одамсиз қолган қишлоқлар ва фронт чизиғидаги Зеленский. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 300-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Володимир Зеленский Бахмутга келди. Украина президенти фронтдаги аскарларга нишонлар топширди. Владимир Путин эса Кремлдаги маросимда «ўз аскарий бурчларини бажараётган ва янги ҳудудларда янги турмуш тарзи йўлга қўйилишида ёрдам бераётган» ҳарбийларга Россия Қаҳрамони юлдузларини топширди. У шунингдек Украинанинг аннексия қилинган ҳудудлари раҳбарлари ҳамда RT бош муҳаррири Маргарита Симоньянни орденлар билан тақдирлади.
  • АҚШ БМТ бош котиби Антониу Гутерришни «Россиянинг таҳдидларига ён бериш»да ва Украинага Россия украинларнинг инфратузилмаларига ҳужум қилишда қўллаётган камикадзе дронларини текшириш учун расмий делегация жўнатмасликда айблади.
  • «Нет в***е!» ёзуви орқали «Нет вобле!» демоқчи бўлганини исботлаб бера олган Тюменда яшовчи аёлга иш қайта кўриб чиқилгач, «армияни обрўсизлантиргани» учун маъмурий жарима белгиланди.
  • Россия ИИВ галерист ва коллекционер Марат Гельманни (Россияда «хорижий агент» деб топилган) қидирувга берди. Гельманни қандай модда бўйича қидиришаётгани номаълум.
  • БелгородБрянск ва Курск областлари губернаторлари ушбу регионлар ўққа тутилгани ҳақида хабар беришди. Белгород областида зарбалар натижасида чегарадаги Шебекин посёлкаси аҳолисининг учдан бир қисми токсиз қолган. Брянск областида, регион раҳбарининг сўзларига кўра, маъмурият биноси ва автомобил шикастланган. Курскда — учта турар жойга зарба келиб тушган.

Қуйида 20 декабр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Донбассдаги шаҳар ва қишлоқларнинг урушнинг 300 кунидан кейинги кўриниши 

Донецк областидаги Богородичное қишлоғининг қуш парвози баландлигидан кўриниши. Россия қўшини Харкив области чегарасида, Святогорск шаҳридан тўрт километр масофада жойлашган Богородичноени 11 июл куни босиб олганди. Украина қуролли кучлари икки ой ўтиб бу ерни озод этишди. Шундан кейин украин нашрлари Богородичное амалда буткул вайрон қилингани, ҳудуддаги диққатга сазовор жойлар — жумладан, маҳаллий монастирда россияликлар базаси жойлаштирилгани ҳақида ёзди. Ҳозирда қишлоқда ҳеч ким яшамайди.
Ionut Iordanescu / AFP / Scanpix / LETA
Богородичноеда қолган россияликларнинг Т-72Б3 русумли танки
Sameer Al-Doumy / AFP / Scanpix / LETA
Донецкдан 22 километр шимолда жойлашган Авдеевка шаҳридаги мактаб синфхонасининг кўриниши. Россия қўшини Авдеевкани эгаллаш учун урушнинг илк кунларидан юриш бошлаган — шаҳар мэри Виталий Барабашнинг сўзларига кўра, улар саноат зонасидан ўта олмайди, чунки украин ҳарбийлари сўнгги саккиз йил мобайнида бу ерда мустаҳкам истеҳком барпо этишган.
Chris McGrath / Getty Images
Донецк областининг Словянск шаҳри ва Луҳанск области билан чегара ўртасида жойлашган Торское қишлоғида россияликлар снарядидан ҳосил бўлган ўра. Торское доимий равишда россияликларнинг зарбаларига дучор бўлмоқда.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Краматорскда яшовчи аёл отишмалар вақтида деразалари тўкилиб кетган кўп квартирали уй олдидан ўтмоқда. Россия қўшини Украина армияси назорати остидаги ушбу шаҳарни доимий равишда ўққа тутиб келади. Сўнгги ҳужум 16 декабрга тўғри келади: мэр Олександр Гончаренконинг сўзларига кўра, шаҳарда иссиқлик, сув ва электр таъминоти йўқ.
Sameer Al-Doumy / AFP / Scanpix / LETA
Лимандаги кўчада зирҳли транспортёрда кетаётган украин ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий аҳоли вакили — бу шаҳар Словянскдан 30 километр шимоли-шарқда жойлашган. Россия қўшини Лиманни май ойи охирида эгаллаганди. 1 октябр куни, «ДХР» ва «ЛХР», шунингдек, Запорижжя ва Херсон областларининг катта қисми Россия томонидан аннексия қилинганининг кейинги кунида, Украина армияси шаҳарни озод этди.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Сўнгги ойларда шиддатли жанглар кечаётган ва ҳозирча Украина назоратида қолаётган Бахмут шаҳри яқинидаги қабристон.
Pierre Crom / Getty Images

Володимир Зеленскийнинг Бахмутга ташрифи

Урушнинг 300-кунида Володимир Зеленский украин қўшинларининг Бахмутдаги позицияларига ташриф буюрди. Президент фронт чизиғидаги жангчиларга нишонлар топширган ва уларнинг оилаларига соғлиқ, иссиқлик ва ёруғлик тилаган.

Украина президенти матбуот хизмати
Украина президенти матбуот хизмати
Украина президенти матбуот хизмати
Украина президенти матбуот хизмати

Киевнинг янги йил олдидан кўриниши

Бунга қадар баррикадалар қуришда фойдаланилган бетон блоклар Янги йил арафасида байрам декорацияларига айланди
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Киевлик аёл Украина қуролли кучлари ҳарбийлари формаси билан кийинтирилган рождество имбир пряниклари шаклидаги одамчалар олдида суратга тушмоқда. Фото: Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

Краматорскда Авлиё Миколай байрами 

Авлиё Миколай либосидаги киши поезд вагонида туриб болаларни хушнуд этмоқда, Украина темирйўллари ва ЮНИСЕФ ҳамкорлигида йўлга қўйилган бундай поездлар Украина ҳудудлари бўйлаб ҳаракатланиб, ундаги артистлар болаларга байрам уюштирмоқда ва совғалар улашмоқда. Авлиё Миколай куни 19 декабрда нишонланади.
Sameer Al-Doumy / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик полициячилар Авлиё Миколай кунида Краматорск вокзалидаги тартибни назорат қилишмоқда
Sameer Al-Doumy / AFP / Scanpix / LETA

Донецк ўққа тутилиши оқибатлари 

Калинин номидаги ҳоспиталнинг синган деразаларини йиғиштираётган аёл. Маҳаллий расмийларнинг маълум қилишича, зарба оқибатида икки киши — бир ҳарбий ва бир аёл ҳалок бўлган. Фото: Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Донецк ўққа тутилиши чоғида шикастланган ҳоспиталнинг кўриниши
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид