Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Академик лицейларга ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби эълон қилинди
Олий таълим вазирининг “Академик лицейларга ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш, ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлатиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳа бўйича академик лицейларга ўқувчиларни танлаб олиш қуйидаги босқичларда:
ўқувчиларни танловлар, мусобақалар ва ички олимпиадалар ўтказиш орқали селекция ишларини амалга ошириш;
ўқувчиларни академик лицейларга қабул қилиш бўйича саралаш имтиҳонлари тест синовлари билан биргаликда дастлабки ёзма имтиҳон асосида иқтидорли ёшларни саралаб олиш икки босқичли тизимида амалга оширилиши белгилаб қўйилди.
2022 йилдан бошлаб барча академик лицейларга иккинчи босқич кириш тест синовлари Давлат тест маркази томонидан махсус ҳудудларда ўтказилади.
Шунингдек, академик лицей ўқувчилари:
а) доимий яшаш учун бошқа ҳудудга ёки мамлакатга чиқиб кетганда; саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида) академик таътил олганда; суд қарори билан озодликдан маҳрум этилганда; вафот этгани сабабли бўйича ўқув йили давомида;
б) ўқиши бошқа академик лицейга кўчирилиши муносабати билан; ўқувчи, унинг ота-онаси ёки улар ўрнини босувчи шахслар ташаббусларига кўра ўз аризасига мувофиқ; ўқувчи томонидан ўқув дастури ва ўқув режаси талаблари бажарилмаганда (семестр якуни бўйича икки ёки ундан ортиқ фанни “қониқарсиз” баҳога ўзлаштирган, 72 соат сабабсиз дарс машғулотларини қолдирган) ёки тартиб-қоидаларни қўпол равишда бузганда эса ўқув семестри тамом бўлганидан сўнг ўқишдан четлатилиши қатъий белгилаб қўйилди.
Буйруқ лойиҳаси билан умумий ўрта мактаб 9-синф битирувчиларини академик лицейларга ўқишга қабул қилиш тартиби такомиллашади, имтиҳон тест синовлари Давлат тест маркази томонидан адолатли, шаффоф тарзда ўтказилади. Ўқувчилар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш, ўқишдан четлатиш тартиби қатъий белгилаб қўйилади.
Мавзуга оид
15:21 / 12.02.2026
Миллий статистика: 2025 йилда ўқиш учун хорижга чиқиш камайган
09:36 / 15.12.2025
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга ўқишга кетмоқда? Топ-10 рўйхат
12:07 / 21.07.2025
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди
09:40 / 17.04.2025