Жаҳон | 20:27 / 23.12.2022
11212
2 дақиқада ўқилади

Канада хорижликларга уй сотишни тақиқлади

Канада парламенти уй-жойни махсус товар деб қарор қилди. 

Фото: Reuters

2023 йилдан Канадада хорижликларга турар жойларни сотишни тақиқловчи қонун кучга киради, мамлакат парламенти бунга ёзда овоз берган. 

Canada Mortgage and Housing Corporation миллий уй агентлиги битимлар чекланганини тасдиқлади, бу ташкилот давлат ипотека суғуртачиси сифатида ҳам ишлайди. 

Канада қонунчилари фикрига кўра, ушбу қонун мамлакат аҳолиси учун ҳамёнбоп уй-жойлар миқдорини ошириши керак. Янги меъёрлар 2 йил давомида амал қилади ва узайтирилиши мумкин. 

Истисно тариқасида Канадада ишлаш учун рухсатномага эга бўлган чет элликлар (шу жумладан вақтинчалик ишловчилар), шунингдек қочқинлик мақомини олиш учун ариза берганлар ёки бундай мақомни олганлар, бир қатор шартларга риоя қилган ҳолда Канада университетларида таълим олаётган хорижлик талабалар ҳам уй-жой сотиб олиши мумкин бўлади. 

Ушбу қонунни бузган шахслар 10 минг Канада доллари (тахминан 85 млн сўм) миқдорида жаримага тортилиши мумкин, шунингдек, қоидани четлаб ўтган ҳолда харид қилинган уйни сотиши керак бўлади. 

«Уй-жой товар бўлмаслиги керак. Қонун уйлар фақат Канада фуқароларига тегишли бўлишини кафолатлайди», деди Аҳмад Ҳусайн, уй-жой, хилма-хиллик ва инклюзивлик департаменти раҳбари. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид