Жаҳон | 18:58 / 26.12.2022
11137
2 дақиқада ўқилади

Хитойда COVID янги тўлқинига сабаб бўлган штаммлар аниқланди

Хитойда коронавируснинг улкан тўлқини янги мутациялар эмас, балки бутун дунё бўйлаб тарқалган ва аллақачон маълум бўлган штаммлар сабаб юз берди.

Фото: AP

Хитой ҳукумати ноябр ойида Пекин, Гуанчжоу ва Ички Мўғулистонда (Хитой шимолидаги автоном вилоят) тўпланган 25 та генетик намунани GISAID’га (вирус геномларининг глобал базаси) берди. Уларни ўрганиб чиққан олимлар вирус одамдан одамга юққанда табиий равишда содир бўладиган кичик ўзгаришларни пайқашди.

GISAID бош директори Питер Богнер сўзларига кўра, «ҳозирча янги штамм борлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ». Хитой томонидан тақдим этилган намуналар «омикрон» BF.7 ва BA.5.2 штаммлари субвариантларига жуда ўхшаш.

Аввалроқ, Bloomberg декабр ойида Хитойда деярли 250 миллион киши (мамлакат аҳолисининг қарийб 18 фоизи) COVID-19 билан касалланганини хабар қилган эди. Инфекциянинг кўпайиши коронавирусга нисбатан «нол бардошлик» сиёсати бекор қилингани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

25 декабр куни Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси коронавирус инфекцияси ҳақидаги кундалик маълумотларни нашр этишни тўхтатди, чунки у касалликлар сони кескин ошгани ҳақидаги хабарларнинг тўғрилигига шубҳа туғдирди. Энди ковид ҳақидаги маълумотлар Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази томонидан «маълумот ва тадқиқот учун» эълон қилиб борилади.

Мавзуга оид