Ўзбекистон | 10:45 / 27.12.2022
13813
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда содир бўлган ЙТҲда икки киши вафот этди

Cobalt ва Lacetti’нинг бир нафардан йўловчилари оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Жомбойда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz’га Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 2022 йил 25 декабр куни соат 18:00 ларда М-39 халқаро автомобил йўлининг Жомбой тумани ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган.

Асосий йўлдан ҳаракатланиб келган Lacetti қайрилиб олиш жойидан бурилмоқчи бўлган Cobalt машинасининг ён томонидан урган.

Оқибатда, Cobalt ва Lacetti’нинг бир нафардан йўловчилари оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жомбой тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув олиб борилмоқда.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи иштирокида ўтказилган муҳокамада ҳайдовчиларнинг қоидаларга риоя қилмаслиги билан бирга, М-39 йўлининг ЙТҲ содир бўлган қисмида йўл чизиқлари ўчиб кетгани, турли йўл белгилари ўрнатилмагани маълум қилинган.

Мавзуга оид