Ўзбекистон | 18:30 / 28.12.2022
11831
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида Халқаро савдо маркази очилди

Йирик мажмуани қуриш учун 75 миллион доллар сарфланган.

Фото: tolonews

27 декабр куни Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида жойлашган Термиз халқаро савдо марказининг биринчи қисми очилди.

Савдо мажмуаси раҳбари Бахтиёр Рўзиевнинг айтишича, қўшма бозор икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилган.

Бозорда тўрт минг дўкон, соғлиқни сақлаш маркази, ресторан, шунингдек, ишлаб чиқариш ва логистика учун алоҳида майдонлар бор.

Савдо бозорининг барча қисмлари қуриб битказилиши билан Афғонистон фуқаролари ушбу бозорга визасиз кириб, ўн кунгача бўлиши мумкин.

«Ушбу йирик лойиҳага камида 75 миллион доллар сармоя киритилди ва Афғонистон ва Ўзбекистондаги савдогарлар учун катта имкониятлар яратилди», деди Рўзиев.

Бозорнинг иккинчи қисми 2023 йилнинг биринчи уч ойида савдогарлар учун очилади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда камида 10 минг афғон истиқомат қилади ва уларнинг аксарияти савдо-сотиқ билан шуғулланади.

Мавзуга оид