Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада газ нархи уруш бошланганидан бери энг паст даражага тушди
Европадаги энг йирик, Нидерландиядаги TTF марказида газ нархи 27 декабрда бир МВт/соат учун 77 евродан пастга тушди, бу уруш бошланганидан бери энг паст кўрсаткичдир. Сентябрь ойида газнинг нархи МВт/соат учун 345 еврога яқин эди.
27 декабрь, сешанба кунги савдолар чоғида Нидерландиядаги Европада энг йирик TTF марказида газ нархи бир мегаватт-соат учун 77 евродан (минг куб метр учун 820 евро) пастга тушди. Бу Россиянинг Украинага ҳужумидан кейинги давр учун энг паст кўрсаткичдир.
22 февралда, уруш бошланишидан икки кун олдин, TTF'да газ бир МВт/соат учун 79,9 евродан сотилди. 24 февралда котировкалар 128 еврога кўтарилди. Улар август ойининг охирида максимал қийматларига эришиб, мегаватт-соат учун 350 еврога яқинлашди.
Германиянинг Федерал тармоқ агентлиги (Bundesnetzagentur, BNetzA) маълумотларига кўра, газ нархининг пасайишига декабрь ойи охирида қарор топган ва истеъмолни қисқартирган иссиқ об-ҳаво ёрдам берди. Агентлик раҳбари Клаус Мюллер Twitter'да шамол станцияларидан кўпроқ энергия тушгани ва Францияга энергия экспортини камайтириш ҳам ёрдам берганини ёзди.
Европа газ инфратузилмаси операторлари уюшмаси Gas Infrastucture Europe (GIE) маълумотларига кўра, Германиядаги газ омборлари Рождество кунида 88,2 фоизга тўлган, бу олдинги кундан 0,38 фоизга кўпроқ. Ноябрь ойи бошида Германиянинг газ омборлари Россиядан етказиб бериш тўхтатилганига қарамай, 99 фоиздан кўпроққа тўлдирилган.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
09:15 / 15.06.2026
Европа етакчилари АҚШ–Эрон келишувини олқишлади
08:18 / 15.06.2026