Ҳинд компанияси ишлаб чиқарган яна бир сироп сотувдан олингани айтилмоқда
Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган «Док-1 Макс» сиропини қабул қилган 19 нафар ўзбекистонлик бола ҳалок бўлгани маълум. Интернетда ҳинд компанияси ишлаб чиқарган яна бир дори воситаси сотувдан олингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Тармоқда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори С.Кариев имзоси билан тасдиқланган хат тарқалди. Бу хат ҳаққоний экани аниқ эмас ва унда «Амбронол» сиропи ҳам Ўзбекистондаги дорихоналарда сотувдан олиниши кераклиги айтилади. Қизиғи, ушбу сироп ҳам «Док-1 Макс» каби Ҳиндистоннинг «Marion Biotech» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.
Хатда «Амбронол» сиропини зудлик билан дорихоналардан қайтариб олиш чораси кўрилиши сўралган. Дорихоналар эса дорини етказиб берувчи дистрибюторларга мурожаат қилиши айтилган. Хат 29 декабр санаси билан имзоланган.
Маълумот учун, «Амбронол» ҳам худди «Док-1 Макс» каби шамоллаш учун қўлланиладиган сироп ҳисобланади.
Мавзуга оид
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
10:31 / 22.12.2024
Божхона постидан 9 ойлик чақалоғининг кийимларига дори яшириб ўтмоқчи бўлган аёл ушланди
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024