Иккита олийгоҳ ректори лавозимидан олинди
Жаҳон тиллари университети ректори Улуғбек Азизов ҳамда Бухоро муҳандислик технология институтининг ректори Нусратулло Баракаев лавозимидан озод этилди. Уларнинг лавозимга тайинланганига 3 йил ҳам бўлмаганди.
Олий таълим вазирлиги матбуот котибининг хабар беришича, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Улуғбек Азизов ҳамда Бухоро муҳандислик технология институтининг ректори Нусратулло Баракаев ишдан олинган.
Нусратулло Баракаев президентнинг 2019 йил март ойи охирида Бухорога ташрифи доирасида ишдан олинган Улуғбек Муҳамедханов ўрнига Бухоро муҳандислик технология институти ректори этиб тайинланганди.
Социология фанлари бўйича фалсафа доктори Улуғбек Азизов эса 2020 йилнинг август ойидан бери Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори лавозимида ишлаб келаётганди.