Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат органининг бўш турган кўчмас мулк объекти мажбуран савдога чиқарилади
Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг “Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи имзоланди.
Низом билан вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига (давлат органлари) тегишли бўлган, уч ойдан ортиқ муддат давомида фойдаланилмасдан бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини (бундан ижтимоий соҳа объектлари мустасно) уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби белгиланмоқда.
Агентлик ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг ҳудудий бошқармалари (Марказ) бўш турган объектни аниқлаганда “Давлат мулки” ахборот тизимига маълумотларни киритади ва уч кун ичида давлат органига бўш турган объектдан самарали фойдаланиш учун уч ой муддат берилгани ва бу ҳақда Марказни хабардор қилиш лозимлиги тўғрисида огоҳлантириш юборади.
Огоҳлантиришда кўрсатилган муддат ўтганидан сўнг Марказ икки кун ичида объектни кўздан кечириб ўрганади ва уни ижарага бериш ёки сотиш лозимлиги тўғрисида хулоса бериб, ахборот тизимига киритади.
Маълумотлар ахборот тизимига киритилгандан сўнг икки кун ичида Марказ объектнинг фойдаланиш соҳаси, бошланғич нархи ва ижарага берилганда ижара муддатини кўрсатган ҳолда объектни «E-auksion» платформасида онлайн-аукционга чиқаради.
Мавзуга оид
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
08:16 / 02.06.2026
Топ-10: дунё савдосида энг катта улушга эга давлатлар
18:00 / 25.05.2026
Реновация: мулкдор нима талаб қила олади, нима эса мажбурий эмас?
09:02 / 12.03.2026