Донбассдаги украин танкчилари ва Беларусга тушган ракета. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 309-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия Украина шаҳарлари бўйлаб ёппа ракета зарбалари йўллади. 282 та аҳоли яшаш манзили электр энергиясисиз қолган, Киевда уч киши яраланган, улардан бири ўсмир ёшидаги қиз;
- Беларус мудофаа вазирлиги Брест области осмони устида Украина ҳудудидан учиб келган С-300 ракета мажмуаси ракетаси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилганини маълум қилди;
- Брянск ва Саратов областларида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари дронларни уриб туширгани маълум;
- Путин “ДХР” ва “ЛХР”, шунингдек аннексия қилинган Херсон ва Запорижжя областларига прокурорлар тайинлади;
- РФ президенти яна бир қатор янги қонунларни имзолади. Улар орасида Георгий лентасини ҳарбий шон-шуҳрат рамзига тенглаштирувчи ҳамда қўпорувчилик ҳаракати учун умрбод озодликдан маҳрум этиш тўғрисидаги қонунлар бор.
Украина шаҳарлари бўйлаб зарбалар
29 декабр куни Россия яна бир бор Украинанинг бир қанча областлари бўйлаб зарбалар йўллади. Украина қуролли кучлари Бош штаби маълумотига кўра, украин шаҳарларига жами 69 ракета учирилган (шундан 54 таси уриб туширилган). Миколайив области раҳбари Виталий Кимнинг сўзларига кўра, ракеталардан ташқари Эрон дронлари билан ҳам ҳужум қилинган.
Отишмалар чоғида Киев, Лвив, Харкив, Одесса ва Ивано-Франковск областларидаги бинолар шикастланган. Пойтахтда уч киши яраланган.
Одессада Екатерина II ёдгорлиги снос қилиниши
29 декабрга ўтар кечаси Одессада шаҳар асосчилари ёдгорлиги бузиб ташланди. Композициядаги асосий фигура Россия императрицаси Екатерина II ҳайкали эди. Ёдгорлик 1900 йилда ўрнатилган, 20 йил ўтиб, советлар ҳокимиятга келганида уни олиб ташлашган. 2007 йилда монумент Одесса марказига қайтарилган. Аммо уни яна олиб ташлаш масаласи тез-тез кун тартибига чиқиб турган. 2022 йил 30 ноябрда барибир ёдгорликни олиб ташлашга қарор қилишди. Уни сақлаш учун Одесса миллий рассомчилик музейига топширишган. Аввалроқ олиб ташланган лашкарбоши Александр Суворовнинг ҳайкали ҳам ўша музейга жойлаштирилган.
Херсон областида эксгумация жараёни
Донбассдаги украин танкчилари
Россия Донецк йўналишида Бахмут ва бошқа шаҳар ҳамда қишлоқларга юриш қилишда давом этмоқда. Ҳарбий экспертлар фикрича, бу ҳужумларни қишнинг совуқ кунлари ҳам тўхтатиши даргумон. Шу билан бирга, ҳарбий шарҳловчи Юрий Федотовнинг айтишича, РФ армияси зарур захиралар ва техника етишмовчилиги, шунингдек қўмондонлик лаёқатсизлиги туфайли жиддий муваффақиятларга эриша олмайди.
«Сафарбарлик Украина кучларининг Луҳанск областидаги юришини тўхтатиш, Бахмутга юришни кучайтириш имконини берди. Ҳа, Россия яна 150 минг кишини жангга ташлаши мумкин, аммо бу ерда шунчаки одамлар тўдасини юбориш ярамайди. Уларни жанговар бирликлар, ҳарбий коллективларга айлантириш талаб этилади», — деб ҳисоблайди Федотов.
Фронт чизиғидаги “ДХР” жангчилари
Беларус ҳудудига тушган ракета
Озод этилган Харкив областида қиш
Мавзуга оид
05:07
Байден Украинага ATACMS ракеталари билан Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат берди
16:28 / 17.11.2024
Фронтдаги вазият: Украина қуролли кучлари мудофааси кўплаб участкаларда қуламоқда
14:24 / 17.11.2024
«Энг йирик ҳаво ҳужумларидан бири». РФ қўшини Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар уюштирди
10:05 / 17.11.2024