Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон «Қамбар-Ота-1» ГЭС бўйича келишув имзолади
ГЭС қурилишида Ўзбекистон ҳам иштирок этади. Унинг лойиҳа қиймати тахминан 3 млрд долларга баҳоланган.
6 январ куни Қирғизистон Республикаси Энергетика вазирлигида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Қирғизистон Республикаси энергетика вазири Таалайбек Ибраев, Қозоғистон Республикаси энергетика вазири Болат Акчулаков ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов «Қамбар-Ота-1» ГЭС қурилишини муҳокама қилиб, лойиҳа барча иштирокчи мамлакатлар учун адолатли ва фойдали бўлиши кераклигини таъкидладилар. Шундан сўнг, лойиҳани амалга ошириш бўйича йўл харитаси келишуви имзоланди.
«Қамбар-Ота-1» ГЭС ни ишга тушириш муддати техник-иқтисодий асослаш (ТИА) ишлаб чиқилгандан кейин маълум бўлади. Бироқ, Таалайбек Ибраев сўзларига кўра, қурилишга тайёргарлик аллақачон бошланган.
«Қамбар-Ота-1» ГЭС қурилиши учта қўшни давлат учун фойдали деб айтишимиз мумкин. Қирғизистон электр энергиясини импорт қилмайдиган, аксинча экспорт қиладиган давлатга айланиши керак. Қурилишга тайёргарлик бошлаб юборилди. ГЭС қуввати 1860 МВт ни ташкил этади», деди вазир.
Ўзбекистон ва Қозоғистон делегациялари қўшма корхона ташкил этишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.
«Қамбар-Ота-1» ГЭС лойиҳаси СССР даврида ишлаб чиқилган эди. У Қирғизистондаги энг катта ГЭС бўлади. Унинг қурилиши учун тахминан 3 млрд доллар сарфланиши кутилмоқда. Янги ГЭС ишга туширилса, йилига 5,6 млрд кВт⋅с электр энергияси ишлаб чиқилади.
Мавзуга оид
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
13:31 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон бош вазирини қабул қилди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026