Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда светофорнинг янги — оқ сигнали жорий этилади
У янги қоидаларни киритмайди, лекин бахтсиз ҳодисалар даражасини пасайтиради.
Россияда 1 мартдан светофорнинг янги сигнали жорий этилади. Пиёда ва йўналиш кўрсаткичи ифодаланган оқ рангли тасвир ҳайдовчини пиёдалар ўтиш жойи борлигидан, ундан пиёдалар йўлни кесиб ўтаётган бўлиши мумкинлигидан огоҳлантиради.
Оқ ранг светофорнинг асосий ранглари остида жойлаштирилади. Бу ҳайдовчиларнинг эътиборини жалб қилиши керак. Бундай сигнал аллақачон айрим ҳудудларда синовдан ўтказилган ва юқори самарадорликни кўрсатиб, авариялар даражасини пасайтирган.
Ушбу сигнал янги қоидаларни киритмайди, чунки ҳайдовчи барибир чорраҳада пиёдаларга йўл беришга мажбурдир. Унинг асосий мақсади - ҳайдовчини огоҳлантириш, қўшимча маълумот бериш.
Мавзуга оид
14:31 / 16.03.2026
Пойтахтда янги светофор комплекслари ўрнатилмоқда
09:05 / 16.03.2026
Тошкентда ақлли светофорлар ўрнатилиб, йўллар таъмирланмоқда
11:10 / 12.03.2026
Пойтахтда йўллар, светофорлар ва бекатлар босқичма-босқич янгиланмоқда
09:31 / 09.03.2026