Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳар 1000 кишига ўртача 178 та енгил автомобил тўғри келмоқда
2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача 87 та енгил автомобил тўғри келмоқда.
Фото: Kun.uz
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача тўғри келадиган енгил автомобиллар сони энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилди – 178 та.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 106 та ҳамда 104 та 1000 нафар доимий аҳолига ўртача тўғри келадиган енгил автомобиллар сони билан Тошкент вилояти ва Хоразм вилояти жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- Бухоро вилояти – 100 та;
- Самарқанд вилояти – 92 та;
- Навоий вилояти – 87 та;
- Фарғона вилояти – 77 та;
- Қашқадарё вилояти – 72 та;
- Сирдарё вилояти – 70 та;
- Наманган вилояти – 68 та;
- Қорақалпоғистон Р. – 66 та;
- Сурхондарё вилояти – 64 та;
- Андижон вилояти – 64 та;
- Жиззах вилояти – 60 та.
Мавзуга оид
22:02 / 06.05.2026
“Яна озгина ёмғир ёғса, фавқулодда ҳолат вужудга келарди” – шаҳарсоз
11:15 / 06.05.2026
Рақобат қўмитаси пешлавҳаларга оид ҳужжат лойиҳасини эълон қилди
07:58 / 06.05.2026
Тошкентдаги айрим мактабларда давомат «ақлли» камералар орқали назорат қилинади
07:54 / 06.05.2026