Ҳаво ҳарорати қандай ўлчанади? Гидрометеорология марказидан репортаж
Об-ҳавони олдиндан билиш инсонлар учун ҳар доим қизиқ бўлган. Негаки, ишга ёки ўқишга отланаётганда кун давомида ҳаво ҳарорати қандай бўлишига қараб тайёргарлик кўрилади. Kun.uz мухбири Андижон вилояти Гидрометеорология марказида бўлиб, об-ҳавони аниқлаш механизми билан танишди.
Андижон вилоятида 4 та метеостанция бор. Улардан ҳар 3 соатда об-ҳаво маълумоти олинади ва марказга юборилади.
“1956 йилдан бери фаолият юритиб келаётган бошқармамиз таркибида 4 та метеостанция мавжуд. Об-ҳаво маълумотини аваллари механик қурилмалар ёрдамида олган бўлсак, 2020 йилдан бошлаб автоматик қурилмаларни ишлата бошладик. Ҳар бир метеостанциядан 3 соатда бир маълумот олинади ва умумлаштирилиб, марказга узатилади. Шу тариқа об-ҳаво маълумоти шакллантирилади”, – дейди Андижон вилояти Гидрометеорология бошқармаси мутахассиси Гулрух Юлдашева.
Об-ҳаво маълумотининг аниқлик даражаси 3 кунни ташкил қилади. Автомобиллардаги ҳаво ҳароратини ўлчаш қурилмаси ва марказ тақдим этаётган маълумотлар ўртасидаги фарқнинг асосий сабаби марказ ускуналари 2 метр баландликдаги ҳавони ўлчайди.
Кўпчилик фақат об-ҳавони аниқлаш билан шуғулланади дея ўйлайдиган Гидрометеорология марказида 200 дан ортиқ хизмат тури мавжуд экан.
Абдували Қурбонов, журналист
Тасвирчи – Жаҳонгир Турғунов
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Испания ва Португалияда блэкаут юз берди
Жаҳон | 17:12
-
Қирғизистонда Россия армиясига ёллаш билан шуғулланган «Русский дом» ходими ҳибсхонадан қўйиб юборилди
Жаҳон | 17:09
-
“Судлашиб, Тошкентдаги мингдан зиёд дарахтларни асраб қолганмиз” — экофаол Алишер Насимов
Ўзбекистон | 17:06
-
Бош прокуратура, ДХХ ва ТИВ вакиллари мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича йиғилишда қатнашиш учун Россияга кетди
Ўзбекистон | 17:03
Мавзуга оид

21:09 / 12.04.2025
Якшанба куни Ўзбекистон бўйича қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

17:50 / 29.03.2025
Рамазон ҳайити куни об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берилди

21:12 / 24.07.2024
Ерда кузатувлар тарихидаги энг иссиқ кунлар қайд этилди

18:32 / 24.07.2024