22:18 / 09.01.2023
11635

Дунёнинг энг хавфсиз авиакомпаниялари рўйхати эълон қилинди

Рейтингда БАА, Нидерландия ва АҚШ компаниялари етакчилик қилмоқда.

Фото: Getty Images

Дунёнинг энг хавфсиз авиакомпаниялари рейтингини Ҳамбургдаги JACDEC авиаҳодисалар бюроси экспертлари тақдим этди. 

Хавфсизлик рейтинги авиакомпанияларнинг сўнгги 30 йилдаги авариялари тарихи, улар ишлаётган мамлакатдаги хавфсизлик даражаси ва авиакомпаниянинг ўзига хос хавф омилларига асосланади. Тўплаш мумкин бўлган максимал балл - 100. 

Рейтингда биринчи ўринни 95 балл тўплаган Дубайнинг Emirates авиаташувчиси эгаллади. Етакчилар орасида Нидерландия, АҚШ ва Буюк Британиянинг авиакомпаниялари ҳам бор. 

2022 йилда энг хавфсиз 15 та авиакомпания рейтинги қуйидагича:

Emirates, БАА (хатар индекси - 95,05)

KLM, Нидерландия (93,31)

Jetblue Airways, АҚШ (91,61)

Delta Air Lines, АҚШ (91,55)

Easyjet, Буюк Британия (91,28)

Air Canada, Канада (90,90)

Southwest Airlines, АҚШ (89,73)

Spirit Airlines, АҚШ (89,73)

Ryanair, Ирландия (89,41)

Qatar Airways, Қатар (89,24)

United Airlines, АҚШ (88,52)

Sichuan Airlines, Хитой (88,13)

Shenzhen Airlines, Хитой (88,09)

British Airways, Буюк Британия (87,99)

IndiGo, Ҳиндистон (87,97)

Top